Ўзбекистон – Габон: футболчиларимиз майдонга тушиш арафасида
ОНЛАЙН ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар қилинганидек, бугун, 27 март куни пойтахтимизда футбол бўйича “FIFA Series – 2026” мусобақаси старт олиб, 30 мартга қадар давом этади. FIFA кунлари доирасида ташкил этилаётган мазкур турнирда Ўзбекистон, Венесуэла, Габон ҳамда Тринидад ва Тобаго миллий терма жамоалари иштирок этмоқда.
Мусобақа доирасидаги илк учрашув “Пахтакор” стадионида Венесуэла - Тринидад ва Тобаго терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Унда венесуэлаликлар 4:1 ҳисобида зафар қучди.
[gallery-28400]
Шунингдек, Ўзбекистон ва Габон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув “Бунёдкор” стадионида соат 19:00 да старт олади.
Маълум қилинишича, мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда майдонга тушади, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракат қилади.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ушбу турнир 2026 йилги жаҳон чемпионати олдидан муҳим тайёргарлик босқичларидан бири ҳисобланади.
Сарвар ЎРМОНОВ (сурат), ЎзА