Ўзбекистон электротехника саноати корхоналари халқаро кўргазмада иштирок этмоқда
Ўзбекистон корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган кабель-сим маҳсулотлари, электротехника ечимлари ҳамда саноат салоҳияти халқаро майдонда юқори даражада баҳоланмоқда.
Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида ўтаётган “Wире & Tube Düsseldorf 2026” халқаро кўргазмасида “Ўзелтехсаноат” уюшмаси масъуллари бошчилигида юртимиз электротехника саноати корхоналари ўз иштирокларини бошладилар.

“Wире & Tube Düsseldorf 2026” – кабель, сим, қувур ва металлургия саноати йўналишида дунёнинг етакчи компанияларини бирлаштирувчи йирик платформа саналади. Унда иштирок этиш миллий ишлаб чиқарувчилар учун муҳим аҳамият касб этади.
Кўргазма давомида хорижий ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиш, янги алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда экспорт географиясини кенгайтириш мақсад қилинган.

А.РУСТАМОВ, ЎзА