Ўт ўчириш қурилмаларининг сифати қатъий назоратга олинди
Сўнги пайтларда ижтимоий тармоқларда кўчма ўт ўчиргичларнинг сифатсизлиги ва яроқсизлиги юзасидан хабарлар тарқалмоқда.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси ушбу хабарлар асосида кенг кўламли ўрганиш ишларини бошлаганини маълум қилди.
Қайд этилишича, айни пайтда республиканинг барча ҳудудларида сотилаётган ушбу маҳсулотларнинг амалдаги техник талабларга мувофиқлигини текшириш мақсадида назорат харидлари амалга оширилмоқда.
Жараён давомида аниқланган сифатсиз маҳсулотлар ва кўрилган чоралар юзасидан ўрганиш якунларига кўра қўшимча батафсил маълумот эълон қилинади.
Ҳамроз Баёнов, ЎзА