“Назорат остида олиш” операцияси
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Нукус шаҳри ҳудудида “Назорат остида олиш” тезкор-қидирув тадбири натижасида қонун бузилиши ҳолати аниқланди.
Нукус шаҳрида жойлашган савдо дўконида тезкор тадбирга жалб қилинган шартли харидорга 1 дона муомалада бўлиши тақиқланган электрон тамаки маҳсулотини жами 360 минг сўм маблағ эвазига сотган вақтида тезкор ходимлар томонидан тўхтатилди. Берилган санкция асосида, ушбу дўкон кўздан кечирилганда ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, божхона расмийлаштирувидан ўтмаган 180 қутида 540 дона электрон тамаки маҳсулоти картрижи, жами 672 қути ҳар хил турдаги тамаки маҳсулоти, 157 дона ҳар хил турдаги электрон тамаки маҳсулоти, 7 дона электрон тамаки маҳсулотлари иситиш мосламаси, 51 дона электрон тамаки маҳсулотлари суюқлиги, 251 дона чилим учун ликопчалар борлиги аниқланган.

Ҳадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими хулосасига кўра мазкур товарларнинг жами қиймати 153 миллион 728 минг сўм эканлиги тасдиқланган.
Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 186-1 моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.