Муҳим масалалар муҳокама этилди
Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ўнинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда ЎзбекистонРеспубликаси Олий Мажлиси Сенати, ҚорақалпоғистонРеспубликаси ҳукумати аъзолари, тегишли соҳаларраҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
ДастлабЎзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради.

ҚорақалпоғистонРеспубликаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев бошқариб борган сессиясининг кун тартибида дастлабҚорақалпоғистон Республикасида барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг боришини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш тўғрисидаги, сўнг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш йўналишида 2025 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ахбороти, “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни ва тегишли ҳукумат қарорлари талабларининг бажарилиши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлигига юборилган Парламент сўрови натижаси, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль ва ички йўлларни ҳамда кўприкларни таъмирлаш йўналишида олиб борилаётган чора-тадбирларнинг бориши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари бош бошқармасига юборилган Парламент сўрови натижаси тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, депутатлар Жисмоний ва юридик шахсларнинг ер участкаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳамда ходимлар ўртасида коррупциянинг олдини олишга қаратилган ишлар бўйича Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасига юборилган Парламент сўрови натижаси, 2025 йилда жойлардаги норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти, ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ахбороти, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитасининг 2025 йил давомида амалга оширилган ишлари ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитасининг ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармасининг 2025 йил давомида амалга оширилган ишлари ҳақида Марказий банк Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида, Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни тан олиш тўғрисида, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги муҳим масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.