Муаммо бартараф этилди
Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида яшовчи фуқаро V.J. Хўжайли тумани ҳудудида жойлашган “РМЗ” масъулияти чекланган жамиятининг ойна ишлаб чиқариш цехига 2025 йил декабрь ойида маҳсулот хариди учун 5 миллион 440 минг сўм тўлаган.
Бироқ, ойналар шу кунгача етказиб берилмаган. Истеъмолчи ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 ишонч телефонига мурожаат қилиб, ёрдам беришини сўраган.
Мурожаат Хўжайли тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиб, цех ходимларига қонун ва қонуности ҳужжатлари асосида тушунтириш ишлари олиб борилди. Натижада истеъмолчининг бир йилдан ортиқ вақт давом этган муаммоси ижобий ҳол этилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири.