Мадина Мухторова жаҳон рекордини янгилади
Швейцариянинг Нотвил шаҳрида пара енгил атлетика бўйича халқаро Гран-при турнири давом этмоқда.
Мусобақанинг эътиборли натижаларидан бири Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мадина Мухторова томонидан қайд этилди. У F40 классида диск улоқтириш дастурида 25,58 метр натижа кўрсатиб, барча рақибларини ортда қолдирди ва жаҳон рекордини янгилади. Аввалги жаҳон рекорди поляк спортчиси Рената Сливинска томонидан 25,19 метр натижа билан ўрнатилган эди.

Шу тариқа, Мадина Мухторова Нотвил Гран-при турнирини иккита олтин медаль билан якунлади. У куни кеча F40 классида ядро улоқтиришда ҳам чемпион бўлган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА