Кибермаданиятни юксалтириш – долзарб вазифа
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугунги кунда киберхавфсизликни таъминлаш, фуқаролар, айниқса, ёшлар ўртасида кибермаданиятни юксалтириш долзарб вазифалардан бирига айланмоқда.
Бухоро вилояти Жондор туманида фаолият юритаётган инспектор-психолог, катта лейтенант Зарнигор Тиллаева томонидан бу борада ҳудудларда мунтазам тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Инспекторга бириктирилган ҳудуддаги 6 та умумтаълим мактабида жами 5 минг 756 нафар ўқувчи таҳсил олади. Шунингдек, “Ойдин”, “Жамият”, “Помиш” ва “Ёш куч” маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда.
Тадбирлар давомида аҳоли, айниқса, ёшларга интернетдан тўғри фойдаланиш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, шубҳали ҳаволалардан эҳтиёт бўлиш, банк карталари хавфсизлигини таъминлаш бўйича муҳим тавсиялар берилмоқда.
[gallery-29073]
Бундай тарғибот тадбирлари фуқароларнинг ахборот хавфсизлиги борасидаги билимини мустаҳкамлаш, интернет маконида учраши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олиш ва кибермаданиятни юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА