Тайинлов
Халқ депутатлари Фарғона, Бешариқ, Ўзбекистон туманлари ҳамда Марғилон шаҳар кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди. Унинг ишида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.
Сессияларда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
Машрапов Нодиржон Рўзибоевич Фарғона тумани ҳокими, Новиков Илёс Валериевич Бешариқ тумани ҳокими, Жўраев Расулжон Каримович Ўзбекистон тумани ҳокими ҳамда Рустамов Элбек Рустамович Марғилон шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.



Аввалроқ Фарғона тумани ҳокими Ҳамидулло Иномов, Ўзбекистон тумани ҳокими Равшанбек Бегматов, Марғилон шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхоновлар вазифасидан озод қилинган эди.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА