Жўқорғи Кенгес раиси кубоги ғолиблари тақдирланишди
Қораўзак тумани спорт мактабида Қораўзак тумани спорт мактабида волейбол бўйича 30 ёшгача бўлган аёллар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Икки кун давомида қизғин беллашувларга бой бўлган мусобақа якунида ғолиб жамоалар аниқланди. Биринчи ўринни Қораўзак тумани, иккинчи ўринни Нукус шаҳри ва учинчи ўринни Хўжайли тумани жамоалари эгаллашди.


Мусобақанинг тақдирлаш маросимида Қораўзак тумани ҳокими А.Баймуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазири ўринбосари А.Қалбаев бир қатор масъул вакиллар иштирок этиб, ғолиб жамоаларни самимий муборакбод этди.

Ғолиб жамоага Жўқорғи Кенгес раиси кубоги ҳамда ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири