Ҳамюртларимиз "Billie Jean King Cup"да
Бугун, 22 август куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри "Asia/Oceania Group II тизимида ўтадиган “"Billie Jean King Cup" мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Хабар берганимиздек, саккиз мамлакат аёллар терма жамоалари иштирок этаётган "Billie Jean King Cup" мусобақасида 8 та мамлакат ракетка усталари қатнашмоқда.
Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси «А» гуруҳида Шри-Ланка, Гуам, Бруней вакиллари билан жой эгаллади. «Б» гуруҳида эса Покистон, Туркманистон, Мўғулистон ва Тожикистон жамоалари баҳс юритишади.
Петр Лебед мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари илк ўйинни эртага, 23 август куни Гуам вакилларига қарши ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, “"Billie Jean King Cup" мусобақаси 27 август кунига қадар давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА