Самарқанд зиёрати
Юртимизда меҳмон бўлиб турган Осиё велоспорт конфедерацияси президенти Дато Амаржит Сингх Гили бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди.
Самарқанд вилояти ҳокими А. Бобоев билан учрашувда ўзбекистонлик спортчиларнинг велоспортда эришаётган ютуқлари эътироф этилди. Амаржит Сингх Гили кеча Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувда халқаро велоспорт иттифоқи президенти билан Ўзбекистонда велоспортни янада ривожлантириш ва кенг оммалаштириш юзасидан фикр алмашилганини таъкидланди.
Шундан сўнг делегация Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Шоҳи Зинда зиёратгоҳи, Амир Темур мақбараси, Регистон майдони ва бошқа тарихий-маданий ёдгорликларни зиёрат қилди.
Осиё велоспорт конфедерацияси президенти Ўзбекистонда аждодларимиздан мерос тарихий обидаларни асраб-авайлаш борасидаги ишларни эътироф этди.
Ғ. Ҳасанов,
ЎзА мухбири