Эртанги кун эгалари: Мамлакатимизда болалар сони қанча?
Болалик инсон ҳаётининг энг гўзал, энг беғубор ва унутилмас давридир. Бу даврда олам ўзгача ранглари билан жилоланади, ҳар бир кун янги кашфиёт, ҳар бир орзу эса амалга ошиши мумкин бўлган мўъжизадек туюлади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатида Ўзбекистонда 0–14 ёшдаги болалар сони 11 миллион 630 минг 879 нафарни ташкил этган.
Шундан, ўғил болалар — 6 миллион 30 минг 736 нафар, қиз болалар — 5 миллион 600 минг 143 нафар.
Бу рақамлар Ўзбекистон аҳолисининг салмоқли қисмини болалар ташкил этишини англатади. Бугунги кунда мамлакатимизда ҳар бир боланинг сифатли таълим олиши, соғлом ўсиши ва ўз иқтидорини намоён этиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ёш авлод сонининг кўплиги мамлакатнинг катта демографик салоҳияти ҳисобланади. Бугунги болалар эртанги куннинг олимлари, муҳандислари, шифокорлари, тадбиркорлари ва давлат раҳбарлари демак.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА