Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари: Араб давлатларидаги АҚШ базаларига ҳужум қилишдан бошқа чорамиз йўқ
Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Саид Хатибзода CNN мухбирига берган интервьюсида “Эрон Форс кўрфазидаги араб давлатлари билан боғланиб, Америка базаларини ёпиш талабини қўйганини таъкидлади: - Биз уларга "Ё Эронга доимий равишда таҳдид соладиган Америка базаларини ёпинг ёки бизда қарши курашишдан бошқа чора қолмайди”, - дедик.
Эрон Америка ҳудудига ета олмайди. Шу боис Америка юрисдикцияси остидаги қўналғаларга зарба берамиз. Минтақа ва бутун дунёдаги кўплаб издошлари Ҳумонаийнинг ўлимига муносабат билдиради. Бу мутлақо аниқ, чунки Президент Трамп жуда хавфли қизил чизиқни кесиб ўтди.
С.Раҳимов, ЎзА