Эркин курашчилар Ўзбекистон кубогида беллашмоқда
Тошкент шаҳрида эркин кураш бўйича Ўзбекистон кубогининг биринчи кун баҳслари якунланди. Қизғин ва муросасиз беллашувлар якунида бир қатор вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.
Жумладан, вазни -57 кг. бўлган полвонлар ўртасидаги финал беллашувида Ҳусанбой Усмонов ва Абдумалик Жалолиддинов ўзаро куч синашди. Унда Ҳусанбой полвон ғалаба қозониб, мамлакат чемпионига айланди. Дарвоқе, ушбу вазндаги бронза медаллари Жўрабек Раҳмонов ва Нурмуҳаммад Йўлдошев сазовор бўлди.

Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Машрабжон Узоқов, Жавоҳир Чўлибоев, Бобур Исломов ва Мақсуд Вейсалов барча рақибларини таслим этган ҳолда шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА