Экология, таълим ва сув сиёсати янги босқичда
Акс-садо
Мен Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномасида экология ва барқарор ривожланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганини сиёсий партия аъзоси, ижтимоий фаол фуқаро сифатида тўлиқ қўллаб-қувватлайман.
Айниқса, чанг-тўзонларнинг олдини олиш, сув ресурсларини тежаш ва яшил ҳудудларни кенгайтиришга қаратилган аниқ рақамлар ва манзилли дастурлар бугунги экологик муаммоларга тизимли ечим изланаётганини кўрсатади.
Сурхондарё ва Сирдарёда “яшил макон” ва “яшил девор” лойиҳаларининг амалга оширилиши, шунингдек, Қорақалпоғистон ва Оролбўйи ҳудудларида кенг кўламли дарахт экиш ишлари экологик хавфсизликни мустаҳкамлаш билан бирга, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Қурбонназар Сафоев,
Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилоят Кенгаши раиси ўринбосари. ЎзА