"Criterium" йўналишидаги велопойга бошланди
Тошкент вилоятида велоспорт бўйича "Grand-Prix Chorvoq Criterium" ва "Grand-Prix Chorvoq Criterium Ladies" халқаро турнири бошланди.
Мазкур халқаро мусобақанинг аёллар ўртасидаги баҳслар 50 км. масофада, эркаклар пойгаси эса 70 км. масофада ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Бўстонлиқ туманида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича эркаклар ўртасида "Tour of Bostonliq" ва "Tour of Bostonliq Ladies" кўп кунлик халқаро турнир якунланган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА