Ажрим ёқасидаги оилалар яраштирилмоқда
Пойтахтимизда ажрим кўрсаткичи ошган маҳаллаларда оилавий муносабатларни ўрганиш ва ажримларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи, Янгиҳаёт туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳамда “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш” комиссияси аъзолари иштирокида ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбат ўтказилди.


Унда ажрим ёқасидаги оилалар ҳамда никоҳ қуриш арафасидаги йигит-қизлар, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Суҳбат давомида оилалар келишмовчиликлари ўрганилиб, вазият муҳокама қилинди. Шунингдек, мутахассислар томонидан оилавий қадриятлар мустаҳкамлиги, оила жамиятнинг бир бўлаги экани ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.


Г.Бобоева, ЎзА