“Аждодлар изидан”: билим ва зеҳн синови
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизмат қилаётган ёш ҳарбий хизматчилар иштирокида “Аждодлар изидан” интеллектуал ўйинининг ҳудудий босқичи ташкил этилди.
Интеллектуал беллашув ёшларнинг тарихий билимларини мустаҳкамлаш, аждодлар меросига бўлган ҳурматни ошириш, шунингдек, мантиқий фикрлаш ва тезкор қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилди.
[gallery-28461]
Беллашув давомида иштирокчилар турли саволлар орқали ўз билим ва салоҳиятини синовдан ўтказиб, жамоавий ҳамкорлик ва соғлом рақобат муҳитида фаол иштирок этди.
Тадбир якунида ғолиб ва фаол жамоалар муносиб тақдирланиб, кейинги босқичга йўлланмаларни қўлга киритди.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА