Асоссиз бўшатилган шифокор ўз ишига тикланди
Мазкур тартиб асосида шаҳар тиббиёт бирлашмаси 2-туғруқ мажмуасига МИБ ходимлари томонидан тегишли талабнома юборилиб, ижро ҳаракатлари олиб борилди.
Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг даъвогар М.И. Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 2-туғруқ мажмуасидаги 1 ставка врач акушер-гинеколог вазифасига қайта тикланиши бўйича ижро варақаси келиб тушган.
Мамлакатимизнинг амалдаги меҳнат қонунчилигида иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат шартномаси асоссиз бекор қилинган ёки ходим ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ҳолларда, ўша фуқаро иш берувчи, суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан аввалги ишига тикланиши лозимлиги белгилаб қўйилган.
Мазкур тартиб асосида шаҳар тиббиёт бирлашмаси 2-туғруқ мажмуасига МИБ ходимлари томонидан тегишли талабнома юборилиб, ижро ҳаракатлари олиб борилди. Натижада 2-туғруқ мажмуаси бош шифокорининг М.И. билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисидаги буйруғи бекор қилиниб, М.И. ўз вазифасига қайта тикланди.
Минг афсуски, қонун талабларини била туриб, айрим раҳбарларнинг бу каби ишларга қўл уришлари ортидан нафақат адолат мезонлари бузилмоқда, балки қанча-қанча одамлар вақтини зое кетказиб, сарсон бўлишига олиб келмоқда.