“Сувни биргаликда асраймиз” экологик лойиҳаси ёшларни бирлаштирди
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ташаббуси билан Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамкорлигида “Сувни биргаликда асраймиз” экологик лойиҳасининг тарғибот акцияси бўлиб ўтди.
Акция давомида келгуси бир неча ўн йилликларда дунёда сувга бўлган талабнинг ортиб бораётгани хусусида сўз борди. Сувни тежаш экологияга, балки иқтисодиётимизга ҳам фойда келтириши борасида асосли фикрлар билдирилди.

Шунингдек. талабалар орасида сувга бўлган эътибор ва экологик маданиятни шакллантириш мақсадида махсус брендланган стаканлар тарқатилди.
Ҳар бир талаба ушбу стаканчалардан фойдаланиши орқали сувни тежаш, исрофгарчиликка чек қўйиш ва экологик масъулиятни ўз ҳаёт тарзига сингдиришга ундалмоқда. Бу ташаббус нафақат талабаларга, балки кенг жамоатчиликка ҳам сувни тежашнинг оддий, аммо самарали усулларини кўрсатиб беради.
Гулноза Бобоева, ЎзА