Саудия ҳарбий амалиёт туфайли 10 миллиард доллар йўқотди
“The Wall Street Journal” хабар беришича, АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти туфайли Саудия Арабистони йўқотилган даромад ва қўшимча харажатдан кўрган зарар 10 миллиард доллардан ошди.
Таъкидланишича, йўқотиш Подшоҳлик нефть экспортига салбий таъсир кўрсатаётган Ҳурмуз бўғозидаги юк ташиш чеклови, Эроннинг жавоб зарбаларидан кўрилган муайян ҳарбий зарар ва “Формула-1” пойгаси каби йирик халқаро тадбирлар бекор қилиниши билан боғлиқ.
Мамлакат расмийлари ва йирик давлат компаниялари харажатни камайтириш мақсадида янги осмон ўпар бинолар қуриш сингари йирик инфратузилма лойиҳалари жадвалини қайта кўриб чиқмоқда. Қолаверса, мудофаа бюджетини тезлаштириш нияти ҳам мавжуд маблағ қайта тақсимланишини тақозо этади.
С.Раҳимов, ЎзА