Ўрмон хўжалиги соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан прокурор назоратининг амалдаги механизми
Бахтиёр Зокирович МАМАДАЛИЕВ мустақил изланувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Тошкент, Ўзбекистон ruziyev.b.99@gmail.com
Аннотация
Мақолада Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратининг жорий ҳолати ва уни ташкил этишнинг комплекс таҳлили келтирилган. Қонунийлик ҳолатини баҳолашнинг назарий ва амалий муаммолари кўриб чиқилган ҳамда ўрмон фондига оид статистик маълумотлар таҳлил қилинган. Ўрмон кадастрини рақамлаштириш, шунингдек, ҳудудий ва экология прокурорлари ўртасида ваколатларни чегаралаш масалалари ёритилган. Прокурор назорати самарадорлигини ошириш ва ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш зарурлиги асосланган.
Таянч сўзлар: прокурор назорати, ўрмон хўжалиги, қонунийлик ҳолати, ўрмон фонди, рақамлаштириш, ваколатларни чегаралаш, экологик хавфсизлик.