ЕИ беш давлати энергетика компанияларига юқори даромад солиғини таклиф қилди
Германия, Италия, Испания, Португалия ва Австрия иқтисодиёт ва молия вазирлари ёнилғи нархи кўтарилишининг истеъмолчиларга таъсирини юмшатиш учун энергия компанияларига мурожаат қилиб, бутун Европа бўйлаб юқори даромад солиғи жорий этишга чақирди. Бу ҳақда “Euronews” хабар тарқатди.
Ҳамкорлар фикрича, нефть нархи кескин ўсиши натижасида ҳосил бўлган ортиқча даромад фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва инфляцияни жиловлашга йўналтирилиши лозим.
С.Раҳимов, ЎзА