Ёш шахматчиларимиз Жаҳон чемпионатида 5 та медал жамғарди
Испанияда шахмат бўйича 7, 9, 11, 13, 15 ва 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ёш “ақл гимнастикаси" соҳиблари муносиб натижаларни қайд этишди.
Ўрта ер денгизи ҳудудида жойлашган Рокетас-де-Мар шаҳрида 82 та давлатнинг 721 нафар ёш шахматчиси иштирокида ташкил этилган дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, чемпионатда иқтидорли ёш шахматчиларимиз Фазлиддин Фарҳодов, Иброҳим Жуманазаров, Малика Икромова ўз ёш тоифаларида муносиб ўйин намойиш этиб, катта халқаро тажриба тўплади.
Медаллар жамғариш борасида Ўзбекистон терма жамоаси 5 та совринли ўрин билан кучли учликдан жой олган бўлса, 1 ва 2-ўринлар 7 та олтин медал тўплаган Қозоғистон ва 2 та олтин медалли Мўғулистон вакилларига насиб этди.

Т. Рўзиев, ЎзА