Шахмат: Фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпионлари аниқланди
Тошкент шаҳридаги Халқаро шахмат академиясида 50 ёшдан ошган эркак ва аёл шахматчилар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.
Тўрт кун давом этган “ақл гимнастикаси” баҳсларида фахрий шахматчилар 9 та турдан иборат баҳсларда ўз иқтидорларини намойиш этди.

Ўтказилган ўйинлар сарҳисобига кўра, 50 ёшдан ошган эркаклар мусобақасида Ибрагим Каримов 7,5 очко жамғариб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. Кейинги ўринларни 6,5 очко тўплаган Нурулла Уралов ва Рустам Сайдалиев эгаллади.

Аёллар ўртасидаги мусобақаларда 9 та имкониятдан 5 очкога эгалик қилган Муқаддам Шакирова мамлакат чемпиони, деган номга эга чиққан бўлса,
Чемпионатнинг 65 ёшдан катталар ўртасидаги мусобақаларида муносиб натижалар қайд этган Маҳмаджон Султонмуродов, Раҳмон Умаров ва Александр Василенкога махсус совринлар топширилди.
Т.Рўзиев,
ЎзА