.
Ўзбекистон фуқароларини Яқин Шарқ ҳудудидан хавфсиз олиб чиқиш жараёни давом эттириляпти. Транспорт вазирлиги хабaрига кўра, ҳозиргача “Uzbekistan Airways", "Centrum Air", "Qanot Sharq", "Fly One Asia", "Fly Khiva" ва "Air Samarkand" орқали жами 41 парвоз амалга оширилди. Мадина ва Жидда аэропортларидан 36 рейсда 7988 нафар, Дубайдан эса 5 самолётда 838 йўловчи юртимизга қайтарилди. Ҳозирги вақтда фаол рейслар: "Uzbekistan Airways HY-334" Дубай – Тошкент, "HY-338" Жидда – Тошкент; "Centrum Air" C6-318 Жидда – Самарқанд, C6-352 Дубай – Тошкент; "Қанот Шарқ" HH-902 Дубай – Тошкент. Ҳаво алоқаси асосан ҳаво ҳудуди очиқ мамлакатлар билан олиб бориляпти. Айни пайт Қатар, Баҳрайн ва Кувайт билан музокара олиб борилмоқда, яқин кунларда Саудия Арабистони орқали махсус рейс режалаштирилган.
Ф. Яхшибоева, ЎзА