Университетлар ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
Навоий давлат университетида Қозон федерал университети делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув доирасида ҳамкорлик меморандуми, шунингдек, иқтисодиёт йўналишида магистратура босқичида 1+1 шаклидаги қўшма таълим дастурларини амалга ошириш бўйича шартномалар имзоланди.

Мазкур дастур доирасида магистрантлар икки университетнинг академик имкониятларидан фойдаланиш, халқаро таълим муҳитида таҳсил олиш ҳамда замонавий билим ва компетенцияларни эгаллаш имкониятига эга бўлади.
Шунингдек, қўшма илмий лойиҳалар, академик мобиллик, илмий тадқиқотлар ҳамда халқаро грантлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири