Украинада 2022 йилдан бери Россия билан боғлиқ кўчаларнинг 96 фоизи қайта номланди
"РИА Новости" ёзишича, Россияга қарши "Деколонизация. Украина" ҳаракати маълумотига кўра, тадқиқот даври бошида 31 769 кўча Россия ва собиқ иттифоқ тарихи билан боғлиқ номга эга эди. Ҳозир Киев назоратидаги ҳудудларда 1 134 шундай кўча мавжуд. Бу – умумий соннинг 3,6 фоизи.
Демак, жами 30 635 – 96,4 фоиз кўча қайта номланди. Хуллас, Украинада яқин тарих ва маданият намояндалари шарафланган атамалар ўзгартирилмоқда.
Муайян ёдгорликларни қайта қуриш, кўча номи ва белгиларни тузатиш мамлакатда 2015 йил декоммунизация қонуни қабул қилингандан сўнг бошланган. Кейинчалик нафақат совет тарихи, балки Россия билан боғлиқ ҳар қандай атама ўзгара бошлади.
С.Раҳимов, ЎзА