Туризмга инвестиция жалб қилиш бўйича ҳар бир ҳудуд раҳбари учун аниқ мақсадлар белгилаб берилди
Шу билан бирга, ҳудудларда шакллантирилган 11 миллиард долларлик туризм лойиҳалари бўйича бир ой ичида амалий ишларни бошлаш топширилди.
Учрашувда иштирок этаётган ўндан ортиқ хорижлик инвестор ва юздан зиёд маҳаллий тадбиркордан ҳам янги йирик лойиҳа таклифлари кутилмоқда.
Асосий вазифа ҳар бир шаҳар ва туманнинг табиий, тарихий ва иқтисодий имкониятларини амалий натижага, яъни инвестиция, хизматлар ва бандлик ўсишига айлантиришдан иборат экани таъкидланди.
ЎзА