50 дан ортиқ халқаро бренд: “City Mall” қўшни давлатлардан сайёҳларни жалб қилмоқда
Президентимиз туризм объектларининг йил давомида тўлақонли фаолият юритишини таъминлайдиган хизмат ва кўнгилочар йўналишларни кўпайтириш зарурлигини қайд этди.
Пойтахтдаги “City Mall” савдо марказига 50 дан ортиқ халқаро бренд жалб этилгани қўшни мамлакатлардан харид қилиш учун келувчилар сонини оширмоқда. Шундай тажрибани Самарқанд, Бухоро ва Хивада ҳам кенгайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Ҳудудларда қурилаётган конгресс марказлари, йирик меҳмонхоналар ва туристик мажмуалардан халқаро тадбирлар учун самарали фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.
Бундан буён ҳар бир вазир ўз соҳасидаги халқаро ташкилотларнинг йилига камида 3-4 та форуми, конференцияси ёки кўргазмасини Ўзбекистонда ўтказишга масъул бўлади.
Бош вазирга вазирликлар бўйича халқаро тадбирларнинг икки йиллик режасини тасдиқлаш ва уларни ташкил этиш тартибини соддалаштириш топширилди.
ЎзА