Халқаро авиақатновлар географиясини кенгайтириш туризмнинг яна бир муҳим омили сифатида белгиланди
Бугунги кунда Ўзбекистондан дунёнинг 102 та шаҳрига тўғридан-тўғри халқаро рейслар мавжуд. Бироқ Австралия ҳамда Шимолий ва Шарқий Европанинг айрим давлатларидан сайёҳлар ҳали ҳам транзит йўналишлар орқали келмоқда.
Келаси ойдан Туркиянинг “Pegasus” авиакомпанияси Бухоро, Термиз ва Андижонга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйиши маълум қилинди. Турк ҳаво йўллари, “Etihad Airways” ва “Flynas” каби компаниялар ҳам янги йўналишларга қизиқиш билдирмоқда.
Мутасаддиларга “бешинчи ҳаво эркинлиги” режимидан фойдаланган ҳолда хорижий авиакомпаниялар билан музокараларни фаоллаштириш вазифаси қўйилди.
ЎзА