Тошкентда илк бор ёшлар ўртасида бильярд турнири ўтказилди
Пойтахтимизда бильярд спорт тури бўйича 16 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган турнир бўлиб ўтди.
Илк бор ёшлар ўртасида ташкил этилган мазкур турнирда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган маҳоратли ёш бильярдчилар муросасиз баҳсларда ўз маҳоратини намойиш этди.

Икки кун давом этган мусобақалар якунида пойтахтлик ёш биьлярдчилар совринли ўринларни қўлга киритди. Жумладан, Абдубоис Абдуманнопов барчадан маҳоратли эканлигини намойиш этиб, турнир ғолибига айланди.
Шунингдек, Азизхўжа Ғуломқодиров, Мустафо Абдуваҳобов ва Азиз Абдуллаев совринли ўринларни эгаллади.
Турнирнинг ғолиб ва совриндорлари Ўзбекистон бильярд федерациясининг диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Т.Рўзиев, ЎзА