Тадбиркорлар билан учрашув
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янги лойиҳаларни ишга туширишда учраётган муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Нукус шаҳри, Тахиатош ва Нукус туманларидаги тадбиркорлар билан яқиндан мулоқот қилди.
Дастлаб, Президентимиз раҳбарлигида юртимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш, улар учун барча қулай шароитларни яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган фармон ва қарорлар асосида берилган имтиёзлар ҳақида кенг турда таъкидлаб ўтилди.

Учрашувда жорий йилда амалга оширилиши белгиланган ҳудудий инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш, янги корхоналар фаолиятини ташкил этишдаги муаммоларни бартараф этиш, мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш каби масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, берилган имтиёзлардан кенг тарзда фойдаланиб, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича фикр алмашилиб, тадбиркорларнинг таклифлари, муаммолари тингланди.
Учрашув якунида вазифалар белгилаб олиниб, муаммоларга ечим топиш бўйича тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири