SMM ва мобилография бугуннинг лойиҳаси (+видео)
– Медиа ахборотни қабул қилувчи инсонлар учун сифатли контентлар жуда ҳам муҳим, – дейди “Anhor.uz” интернет сайти бош муҳаррири ўринбосари Бобур Каримов. – Медиа тилига SMM, мобилография каби терминлар кириб келди. Бу йўналишларга ёшларда қизиқиш жуда катта. Сабаби ҳар икки йўналиш ёшлар учун даромад манбаи ҳамдир.
Фарғонада ўтаётган Медиа ҳафталик замонга қараб ёшлар онги ва имкониятлари қанчалар ўзгарганини яққол кўрсатди. Бугун улар билан SMM ва мобилография йўналишида машғулотлар ўтказилмоқда.


Хўш, SMM ва мобилографияга нега қизиқиш катта?
SMM мутахассиси Instagram, Telegram, Facebook, TikTok каби тармоқларда саҳифа юритади, реклама ва постлар тайёрлайди, аудиторияни кўпайтиришга ҳаракат қилади, бренд, ташкилот ёки шахсни интернетда танитади, контент режа тузади.


Мобилография эса смартфон орқали фото ва видео олиш, монтаж қилиш санъатидир. Мобилограф телефонда суратга олган фото ва видеотасвирни ўзи монтаж қилади, ёруғлик, кадр ва овоз билан ишлайди. Шу жиҳатлари билан у блогеросферадан фарқланади.
– Нима сабабдан? Ёшлар соҳани сунъий интеллект воситалари ва илғор технологиялар асосида ўрганишмоқда. Амалиётда эса тайёрлаган реклама маҳсулотларини кенг жамоатчилик учун қизиқарли ҳамда ишончли қилиб кўрсатишяпти, – дейди Бобур Каримов.


Ҳозир ОАВ ходимлари ва блогерлар профессионал камерасиз ҳам телефон орқали контент тайёрламоқда. Чунки бугунги кунда халқаро ташкилотлар, бизнес юритмоқчи бўлган компаниялар Ўзбекистонга кўплаб кириб келишяпти. Маҳаллий тадбиркорлар эса, ўз маҳсуотларини реклама қилишлари учун оммавий ахборот воситалари қатори блогосфера ва блогинг орқали ҳам тарғиб қилишмоқда ва бу жараёнга мобилограф ва SMM чиларни жалб қилишган.

Фарғонада нафақат SMM ёки мобилография соҳаси, балки оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда қандай форматлар бўлса шу йўналишларда фаолият юритаётган ёшлар жуда кўплигини медиа ҳафталик яққол кўрсатди.
Бугун Медиа ҳафталикнинг SMM ва мобилография йўналиши фаол иштирокчиларига тегишли сертификатлар берилди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ZXhCg-W-qQg" title="SMM ва мобилография бугуннинг лойиҳаси" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео, сурат), ЎзА