Россия, Британия, Қозоғистон ва Ўзбекистон боксчилари Чирчиқда жанг ўтказмоқда
Шу кунларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети рингларида Буюк Британия, Россия Федерацияси, Қозоғистон ва мамлакатимизнинг 230 нафар иқтидорли боксчи ёшлари иштирокида халқаро турнир мусобақалари давом этмоқда.
"Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган анъанавий халқаро турнир жанглари -60, -65, -70, -75, -80, -85, -90 ва +90 килограмм оғирликларда ташкил этилмоқда.
Кеча халқаро турнирнинг чорак финал жанглари 38 та жуфтлик ўртасида кечган бўлса, бугун 34 та жуфтлик ярим финал йўлланмаси учун жанг олиб бормоқда.
Маҳоратли боксчи ёшларни саралаш, уларда жанг кўникмасини ошириш мақсадида ташкил этилаётган турнир 23 майга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА