Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон ўртасида жамоавий мудофаа келишуви имзоланди
Саудия Арабистони, Туркия ҳамда Покистон хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқувчи муҳим уч томонлама келишувга эришди.
Жидда шаҳрида ўтказилган олий даражадаги музокарада Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф иштирок этиб, жамоавий мудофаа ва ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатни имзоладилар. Келишувнинг бош тамойилига кўра, иштирокчи мамлакатларнинг бирига уюштирилган қуролли ҳужум қолган икки давлатга ҳам тажовуз сифатида қабул қилинади. Ҳужжатда ҳарбий алоқаларни кенгайтириш, хавфсизлик соҳасидаги саъй-ҳаракатни ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда умумий таҳдидларга қарши биргаликда курашиш каби муҳим чора-тадбирлар назарда тутилган.
Хуллас, минтақада, хусусан Яқин Шарқ ва Форс кўрфазида ҳарбий-сиёсий вазият кескинлашиб бораётган бир шароитда стратегик мулоқот янада жадаллашди. Саудия ва Покистон ўртасида 2025 йил тузилган стратегик мудофаа шартномаси айни ҳамкорликка мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилган. Янги уч томонлама келишув эса Ар-Риёд, Анқара ва Исломобод ўртасидаги хавфсизлик бўйича шерикликни янада мустаҳкамлаб, минтақавий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.
Ф.Яхшибоева, ЎзА