Киев Москвага ҳужумни кучайтирдими?
Украина Россия билан уруш бошлангандан бери Москвага энг йирик дрон ҳужумини амалга оширди. Зарба нефть саноати ва логистика манзилларига ҳам етган.
РФ ҳаво мудофааси тизими шанба кундан бери мамлакат бўйлаб 1 600 дан кўп дрон йўқ қилинганини айтган. Шундан 450 таси Москва томон учган, айримлари пойтахтдаги нефть заводи ҳудудига етиб борган, яна бири турар-жой биносига урилган.
Россиянинг Украинага қарши зарбаси ҳам давом этган. Киев вилоятига ҳужумда жароҳатланган бола шифохонада вафот этиб, қурбонлар сони тўрт кишига етди. Херсон вилоятида эса ибодатхонага дрон урилиши оқибатида 71 ёшли руҳоний ҳалок бўлди, тўрт инсон жароҳатланди.
Президент Владимир Зеленский маълум қилишича, РФ сўнгги бир ҳафтада 2 000 дан ортиқ дрон, 1 700 ҳаво бомбаси ва 19 ракета ишлатган.
Мусулмон Зиё, ЎзА