Сафойиддин Садиров: Бильярд ўйини жисмоний ва ақлий ҳаракатни ривожлантиради
Юртимизда бошқа спорт турлари сингари бильярднинг ҳам ўз мухлислари, ашаддий ихлосмандлари бор.
Бильярд ўйини инсоннинг жисмоний ҳаракати билан ақл машқини вобаста этиб, аниқлик ва тез қарор қабул қилиш кўникмасини шакллантиришга қаратилгани билан аҳамиятли саналади.
Юртимизда Ўзбекистон бильярд федерацияси мутасаддилари томонидан олиб борилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар натижасида республикамизнинг барча ҳудудларида ушбу спорт тури оммалашиб бормоқда.
Бильярд спорт турининг турли йўналишлари бўйича чемпионатлар, турнирлар ўтказилиши йўлга қўйилди. Ўнлаб истеъдодлар кашф этилди.
Мамлакатимиз бильярдчилари Хитой, Россия, Беларусь, Қозоғистон каби ўнлаб давлатларда ташкил этилган турли даражадаги чемпионатларда иштирок этиб, муносиб натижаларга эришиб келмоқда.
Шу йилнинг апрель ойида Самарқандда бильярд спорт турининг динамик пирамида йўналиши бўйича ўтказилган жаҳон чемпионати Ўзбекистон спорт тарихида ўзига хос воқелик бўлди.
Хўш, бильярд спорт тури бўйича клубларни ташкил этиш, маҳоратли спортчиларни тайёрлаш борасида юртимизда қандай ишлар амалга оширилмоқда? Бильярд спорт тури бўйича мусобақалар қайси маблағлар ҳисобига ташкил этилмоқда?
Ўзбекистон бильярд федерацияси вице-президенти Сафойиддин Садиров билан ўтказган суҳбатимиз давомида ушбу саволларга жавоб олдик. Мулоқотимиз давомида шунингдек, истиқболдаги режалар, мамлакатимиз бильярдчиларининг нуфузли мусобақалардаги иштироки, халқаро ҳамкорлик алоқалари каби бир қатор мавзулар қамраб олинди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/2XTs6ujuIyo?si=OGfIi07pIBxp-NlA" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Т.Рўзиев,
Н.Абдувоитов (видео),
А.Аҳмедов (мантаж),
ЎзА