18-тур баҳсларини 41 мингдан зиёд мухлис стадиондан кузатди
Ўзбекистон Суперлигасида мухлислар ташрифи бўйича энг юқори кўрсаткичлар қайд этилди.
Ўзбекистон Суперлигасида жамоалар ўртасидаги қизғин рақобат билан бир қаторда, стадионларга мухлисларнинг ташрифи ҳам юқори кўрсаткичларни қайд этмоқда.
Ўтган 18-турда мухлислар ташрифи бўйича энг юқори натижа Намангандаги “Марказий” стадионида қайд этилган. «Навбаҳор» ва «Насаф» жамоалари ўртасидаги учрашувни 19 минг 540 нафар мухлис стадиондан кузатган.
«Бухоро» — «Нефтчи» учрашуви “Бухоро ФА” стадионида 9 минг 121 нафар мухлисни жамлаган бўлса, Хоразм спорт мажмуасида «Хоразм» — «Локомотив» баҳсини 6 минг 245 нафар ишқибоз томоша қилган.
Шунингдек, ОКМК — «Динамо» учрашувига 2 минг 416 нафар, «Пахтакор» — «Сурхон» баҳсига 1 минг 835 нафар, «Сўғдиёна» — «Қизилқум» учрашувига 1 минг 480 нафар мухлис ташриф буюрган.
«Бунёдкор» — «Қўқон-1912» баҳсини 538 нафар, «Машъал» — «Андижон» учрашувини эса 432 нафар мухлис стадиондан кузатган.
Қайд этиш жоиз, мухлисларнинг стадионларга ташрифи чемпионатга бўлган қизиқиш ва жамоаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолликни намоён этмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА