Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон кубоги ғолиблари аниқланди
Пойтахтимизда катталар ўртасида қиличбозлик бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари давом этмоқда. Мусобақанинг сабля йўналишида 54 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.
Яккалик баҳсларида Бегзод Тажединов барча рақибларидан устун келиб, олтин медалга сазовор бўлди. Алишер Қобулов кумуш медални қўлга киритган бўлса, Султонбек Аметбеков ва Алишер Жалғасбаев бронза медали билан тақдирланди.
Аёллар ўртасида Самира Шокирова мусобақа ғолиби бўлди. Перизат Мауленбергенова иккинчи ўринни эгаллади. Бибиайша Ҳусанбоева ва Заманой Жиенгалиева эса бронза медалларига сазовор бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА