Бугун Жавоҳир Синдаров ва Гукеш Доммаражу ўртасида жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланади
Бугун, 24-ноябрь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши илк партиясини ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. Синдаров биринчи партияда оқ доналарда ўйнайди.
Синдаров Даъвогарлар турнирида 14 партиядан 10 очко жамғариб, бирор марта мағлуб бўлмаган ҳолда жаҳон тожи учун баҳслашиш ҳуқуқини қўлга киритди. У мутлақ жаҳон чемпионлиги учун матчда қатнашадиган илк ўзбекистонлик шахматчи. Гукеш эса 2024-йилда қўлга киритган унвонини илк бор ҳимоя қилади.
Қолган партиялар тақвими
Барча классик партиялар Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.
Партия Сана Бошланиш вақти
2-партия 25-ноябрь 19:00
3-партия 26-ноябрь 19:00
4-партия 28-ноябрь 19:00
5-партия 29-ноябрь 19:00
6-партия 30-ноябрь 19:00
7-партия 2-декабрь 19:00
8-партия 3-декабрь 19:00
9-партия 4-декабрь 19:00
10-партия 6-декабрь 19:00
11-партия 7-декабрь 19:00
12-партия 8-декабрь 19:00
13-партия 10-декабрь 19:00
14-партия 11-декабрь 19:00
Матчда 7,5 очкога биринчи етган шахматчи жаҳон чемпиони бўлади. Агар 14 партиядан сўнг ҳисоб 7:7 бўлса, ғолиб 12-декабрь куни тай-брекда аниқланади.