“Пушти октябрь”: Аёллар саломатлигини асраш – миллатни асраш демак
Юртимизда кўкрак бези саратони профилактикасига бағишланган анъанавий “Пушти октябрь” ойлиги ўтказилмоқда.
Ушбу эзгу ташаббус доирасида жорий йилнинг 10 октябрь куни соат 08:00да Тошкент шаҳрида аёллар саломатлигини қўллаб-қувватлаш ва ушбу хасталик ҳақида жамоатчилик хабардорлигини оширишга қаратилган югуриш марафони бўлиб ўтади.
“Tashkent City Boulevard” ҳудудидан бошланиб, Шевченко кўчасидаги Matcha Club’гача давом этадиган мазкур марафон аёллар саломатлиги ва ҳаёти давомидаги ҳар бир муҳим қадамни бирлаштиради. Маррага етиб келган иштирокчилар билан самимий мулоқотлар ташкил этилади.
Кўкрак бези саратонининг олдини олиш ва уни эрта аниқлаш муҳимлигини тарғиб этувчи ушбу хайрия ташаббуси аёллар саломатлигини асраш йўлидаги муҳим қадамдир.
Моҳигул Қосимова,
ЎзА