Пекинда кучли жала хавфи: аҳолига уйдан чиқмаслик тавсия қилинди
Хитой пойтахти Пекин сешанба кечасидан бошланадиган кучли ёмғирга тайёргарлик кўрмоқда. Кейинги 24 соат айрим ҳудудларда 200 миллиметрдан ҳам қалин ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Яъни шаҳар йилига ўртача ёғадиган 528 миллиметр миқдорнинг учдан бир қисмидан кўпроғига бир суткада дуч келишини англатади.
Шаҳар метеорология хизмати маълумотига кўра, сешанба кечасидан пайшанбагача Пекиннинг аксарият ҳудудларида жала қуяди. Олти соатда ёғин 100 миллиметрдан 24 соат ичида 150 миллиметрга етиши мумкин. Тунжоу, Дасин, Фаншан, Мэнтоугоу, Хуайжоу ва Фэнтай туманларида айни кўрсаткич 200 миллиметрдан ошиши тахмин қилинмоқда.
Кучли ёғингарчиликка “Дельфин” тайфуни таъсири ҳам бор. Хитой жанубидаги офат туфайли кузатилаётган нам ҳаво мамлакат шимолидаги совуқ ҳаво оқими билан тўқнашмоқда. Шу боис Пекинда ёғингарчилик янада кучайиши мумкин. Айниқса пойтахтнинг тоғли ҳудудларида сел ва сув тошқини хавфи юқори.
Ғарбдаги Мэнтоугоу туманида ҳокимият тошқин хавфи бўйича энг юқори даражали фавқулодда огоҳлантириш берди. Аҳолига зарурат бўлмаса уйдан чиқмаслик, тоғли ҳудуд ва дарё яқинига бормаслик тавсия қилинди. Мутахассислар кучли ёғингарчилик сешанба кечасидан пайшанбагача давом этишини айтган.
Мусулмон Зиё, ЎзА