Ўзбекистон – Испания дўстлик жамияти ташкил этилди (+видео)
Бугун Ўзбекистон тарихи давлат музейида Ўзбекистон–Испания дўстлик ҳамжамиятини ташкил этиш бўйича ташаббускорларнинг биринчи таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда мазкур ҳамжамиятнинг асосий мақсад ва вазифалари муҳокама қилинди.
Хусусан, Испанияда истиқомат қилаётган ватандошларимиз ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги туризм ҳамда ишбилармонлик муносабатларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Таъкидланганидек, дўстлик ҳамжамияти халқ дипломатиясининг муҳим институтларидан бири бўлиб, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, сайёҳлар ва тадбиркорлар учун қулай мулоқот ҳамда ҳамкорлик муҳитини яратишга хизмат қилади. Кун тартибига мувофиқ, Ўзбекистон–Испания дўстлик ҳамжамияти раислиги лавозимига номзодлар кўриб чиқилди. Овоз бериш якунларига кўра, тарих фанлари доктори, профессор Жаннат Исмаилова ҳамжамият раиси этиб сайланди.
Таъкидлаш жоизки, дўстлик жамиятлари нодавлат нотижорат ташкилотлари сифатида диаспора вакиллари ва ташаббускор фуқаролар саъй-ҳаракатлари асосида фаолият юритади. Улар халқлар ўртасидаги ўзаро ишонч, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Мазкур ҳамжамият Ўзбекистон ва хорижий давлатлар ўртасида ташкил этилган қирқ еттинчи дўстлик жамияти бўлди.
<iframe width="1335" height="751" src="https://www.youtube.com/embed/vkQSHPHRH3U" title="Oʻzbekiston–Ispaniya doʻstlik jamiyati tashkil etildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Меҳрожиддин Умурзақов, Дониёр Якубов, ЎзА