Ўзбекистон ҳудудида бронза даврига оид жарроҳлик амалиёти излари топилди
Мамлакатимиз бой тарихга эга. Бу асрлар оша етиб келган маданий мерослар ва археологик топилмаларда ҳам намоён бўлади. Изланишлар натижасида яна бир ноёб қазилма аниқланди.
Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи Сурхондарё вилоятидаги Жарқўтон археологик ёдгорлигида тахминан тўрт минг йиллик тарихга эга ва трепанация излари сақланган боланинг бош суягини аниқлади. Маълум қилинишича, ушбу топилма бронза даврига мансуб.
Мазкур топилма Марказий Осиёда қадим замонларда жарроҳлик амалиёти ўтказилганининг далили бўлиб, Осиё ҳудудида аниқланган энг қадимги шундай намуналардан бири ҳисобланади.
Шербек Исломов,
ЎзА