Ўсиш триллионларда ҳисобланмоқда
Фарғона вилояти корхоналари қуввати мамлакатда Тошкент шаҳридан сўнг иккинчи ўринда туриши бежиз эмас.
Чунки мамлакатда яратилган шароитлардан фойдаланган тадбиркорлар, хорижий инвесторлар ҳар йили юзлаб янги корхоналар ташкил этмоқда. 2026 йил 1 май ҳолатига вилоятда 6305 та саноат корхонаси фаолият юритмоқда. Уларнинг асосий қисми озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (1048 та) кийим ишлаб чиқариш (773 та) ҳамда машина ва ускуналардан ташқари тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш (547 та) соҳаларига тўғри келади.
2026 йилнинг январь-апрель ойларида Фарғона вилояти корхоналари томонидан 18 триллион 277,5 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Рақамлар салмоғи таққослашда билинади. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 108,3 фоизни кўрсатади. Ёки тармоқдаги ўсиш 1,6 миллиард сўмга тўғри келяпти.
Ҳа, энди Фарғона вилоятидаги ўсиш триллионларда ўлчанмоқда.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА