Мини-футбол бўйича “Ёшлар ишлари агентлиги кубоги” ғолиблари аниқланди
Шу кунларда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилаётган “Ёшлар ишлари агентлиги кубоги” мусобақалари ёшлар ўртасида катта қизиқиш уйғотмоқда.
Хусусан, пойтахтимизнинг Сергели туманида мини-футбол мусобақаси бўйича маҳаллалараро босқич учрашувлари юқори савияда ташкил этилиб, ёшлар ўртасида соғлом рақобат, жамоавийлик ва спорт маданиятини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Мусобақада 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳалла ёшлари иштирок этди.

Шунингдек, “Ёшлар ойлиги” доирасида ёшларни яшил майдонда бирлаштирган мазкур мусобақанинг Республика босқичи чинакам шижоат майдонига айланди.
Ҳудудлардан ташриф буюрган жамоалар яшил майдонда чинакам ирода, юксак маҳорат ва чиройли ўйин намойиш этишди. Турнирнинг якуний натижаларига кўра, энг кучли жамоалар шоҳсупадан жой олди.

Жумладан, 1-ўринни Сирдарё вилояти, 2-ўринни Андижон вилояти ҳамда 3-ўринни Қашқадарё вилояти жамоаси эгаллади.
Барча ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.
Г.Бобоева,
ЎзА