Миллий боғдаги илонлар: ваҳимага сабаб борми? Расмийлар изоҳ берди (+видео)
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар жамоатчилик орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Уларда Тошкентдаги Миллий боғ ҳудудидан оқиб ўтувчи анҳор атрофида кўплаб илонлар кўрингани акс этган.

Айримлар бу ҳолатни экологик муаммо сифатида баҳолаётган бўлса, бошқалар аҳоли хавфсизлигига таҳдид бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.
Хўш, ҳолат ҳақиқатан ҳам хавфлими? Илонлар сони кўпайганми ёки бу табиий жараёнми?

Масала юзасидан Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассислари томонидан ўрганишлар олиб борилди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/iBIU9QDR85k" title="Milliy bog‘dagi ilonlar: vahimaga sabab bormi? Rasmiylar izoh berdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Моҳичеҳра Эшмирзаева, Дониёр Якубов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА