Мамлакатимизда Мўғулистон киноси кунлари бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги маданий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган “Мўғул киноси кунлари” тадбирининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори Шуҳрат Ризаев, Мўғулистондан ташриф буюрган расмий меҳмонлар, кино ижодкорлари, кино ихлосмандлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Кино кунлари доирасида бугун томошабинларга мўғул киносининг сара намуналаридан бўлган “Мустақиллик” ҳамда “Аёл” бадиий фильмлари намойиш этилди.

Фильм намойишлари кино ихлосмандларида катта таассурот қолдириб, икки халқ ўртасидаги маданий ва ижодий алоқаларнинг яна бир ёрқин ифодасига айланди.
Мазкур маданий лойиҳа икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада ривожлантириш, миллий кинематография тажрибаси ва ижодий алмашинувни кенгайтиришга хизмат қилади.
Н.Усмонова,
ЎзА